Live
10
Ўзбек

PIF «Нюкасл» акцияларининг 25 фоизини сотмоқчи

Футбол
25 ноябр, 11:02
Клуб раҳбарияти «Нюкасл»ни тахминан 5,95 миллиард еврога баҳоламоқда.
PIF «Нюкасл» акцияларининг 25 фоизини сотмоқчи
Фото: Getty Images

Саудиянинг PIF инвестиция фонди «Нюкасл» клуби акцияларининг 25 фоизигача бўлган қисмини янги акциялар чиқариш орқали сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, акцияларни сотишдан тушадиган маблағлар тўғридан тўғри клуб ҳисоб рақамига йўналтирилади. Ушбу жараённи ташкил этиш ва эҳтимолий инвесторни топиш учун фонд JP Morgan банкини жалб қилган.

Қайд этилишича, PIF ушбу маблағлардан янги стадион ҳамда машғулотлар базаси қурилишини молиялаштиришда фойдаланмоқчи.

Клуб раҳбарияти «Нюкасл»ни тахминан 5,95 миллиард еврога баҳоламоқда. Бироқ PIF клуб лойиҳасидан бутунлай чиқиб кетишни режалаштирмаяпти.

Айни пайтда Саудия Арабистони фонди «қарғалар» акцияларининг 85 фоизига эгалик қилади. Қолган 15 фоиз акция эса Британиянинг RB Sports & Media холдинг компаниясига тегишли.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар