«Барселона» ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳозирда Бразилия миллий жамоасини бошқараётган италиялик мутахассис Карло Анчелоттини қўллаб-қувватлади.
«Анчелоттига кўпроқ вақт керак. Мен Карло билан кўп марта учрашганман ва у мени миллион марта мағлуб этган. У — ажойиб инсон, унинг салоҳиятига заррача шубҳам йўқ. Анчелотти бошқа маданиятга эга мамлакатга келди. Баъзан иш жараёнини йўлга қўйиш учун кўпроқ вақт талаб этилади.
Унга нисбатан шубҳа билдира олмайман. Кўпчилик Карлони жамоани бошқариш борасида биринчи рақамли мутахассис деб ҳисоблайди», — дейди Гвардиола Ромарио билан интервюда.
Италиялик 67 ёшли мутахассис 2025 йил май ойида Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди.
«Анчелотти мени миллион марта мағлуб этган» — Гвардиола Бразилия устозини қўллаб-қувватлади
Футбол
25 ноябр, 11:10
Испаниялик мутахассис Ромарио билан интервюда италиялик ҳамкасбининг тарафини олди.
Foto: Getty Images