Live
7
Ўзбек

«Ювентус» Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
25 ноябр, 10:11
Португалиялик футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
«Ювентус» Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешни жамоага таклиф этишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, туринликлар португалиялик 32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугаб, у эркин агентга айланган тақдирда, уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқади.

Қайд этилишича, «Ювентус» раҳбарияти бу борада ижобий кайфиятда. Чунки ҳозирча МЛС ва Саудия Арабистони клублари Фернандешга жиддий қизиқиш билдирмаган. Бу эса Италия грандининг музокараларда муваффақият қозониш имкониятини оширмоқда.

Бу мавсумда Фернандеш барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар