«Манчестер Сити», «Бавария» ва «Барселона» клубларининг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси даражасига ета оладиган футболчи бор-йўқлиги ҳақида сўрашди.
«Менимча, ҳаётлигимда бундай футболчини кўрмайман. Ажойиб футболчилар кўп, аммо ким 15–20 йил давомида шундай юқори савияни сақлаб тура олади? Бундай ўйинчини айта олмайман.
Албатта, янги иқтидорли футболчи пайдо бўлиши мумкин. Аммо шунча йил давомида худди шундай даражада ўйнаш ва бундай гўзал футбол намойиш этиш... Йўқ», — дейди Гвардиола Ромариога берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси ҳозирда МЛСда фаолиятини давом эттирмоқда ва «Интер Майами» клубида ўйнамоқда.
Пеп аввалроқ Месси билан бирга ишлаган даврлари ҳақида гапирганди.
Пеп: «Менимча, ҳаётлигимда Мессидек футболчини бошқа кўрмайман»
Футбол
25 ноябр, 10:03
«Барса» собиқ устозидан аргентиналик ҳужумчининг даражасига етадиган футболчи бор-йўқлиги ҳақида сўрашди.
Foto: Getty Images