«Бавария» вингери Луис Диас ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди ва қачон майдонга қайтишга тайёр бўлишини маълум қилди.
Аввалроқ колумбиялик футболчидан ташқари, мюнхенликлар ҳужум чизиғининг яна беш нафар вакили жароҳат сабабли сафдан чиққанди. Булар — Исмоил Сайбари, Жамол Мусиала, Серж Гнабри, Майкл Олисе ва Ҳарри Кейн.
«Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ўйлашимча, яқин орада яна майдонга тушаман. Бу кейинги ўйиндаёқ содир бўладими-йўқми, ҳозирча билмайман.
Жамоа ихтиёрига қайтганимдан хурсандман. Яна майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман», — дея Диаснинг сўзларини келтиради Sky Germany журналисти Керри Ҳау.
25 ноябрдан 13 декабргача бўлган икки ярим ҳафта давомида «Бавария» Бундеслига ва Чемпионлар лигаси доирасида 6 та баҳс ўтказади. Мюнхенликлар ушбу ўйинларда «Лилл», «Ҳамбург», «Ҳерта», «Падерборн», «Славия» ва «Ҳоффенҳайм» жамоаларига қарши майдонга тушади.
Диас ўзининг ҳолати ҳақида маълумот берди
Футбол
25 ноябр, 10:44
«Бавария» вингери майдонга қайтишга яқин.
Foto: Getty Images