Live
10
Ўзбек

Шахмат тожи учун жанг: Синдаров ва Гукеш ўртасидаги 2-партияда ҳам дуранг қайд этилди

Бошқалар
25 ноябр, 11:14
    5
Икки шахматчи ўртасида кураш давом этади.
Шахмат тожи учун жанг: Синдаров ва Гукеш ўртасидаги 2-партияда ҳам дуранг қайд этилди
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳсни давом этди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди ва 20:57 га қадар давом этди. Ўйинда Синдоров ва Доммаражу яна дурангга имзо чекди.

Улар 1-партияда ҳам дурангга рози бўлишган. 25 ноябр кунги беллашувда Жавоҳир қора доналарда ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Гукеш 2024 йил декабр ойида Сингапурда қўлга киритган жаҳон чемпионлиги унвонини илк бор ҳимоя қилмоқда.

Икки шахматчи ўртасида кураш давом этади. Эртага, 26 ноябр куни улар 3-партия ўйинларини ўтказишади.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар