АПЛ ҳакамлари «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йорога кўрсатилган қизил карточканинг бекор қилинишидан норози. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
21 ёшли франциялик футболчи «Ливерпул»га қарши баҳснинг 8-дақиқасида Александр Исакнинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқишига йўл қўймаслик учун қоида бузган ва тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. «Манчестер Юнайтед» ушбу қарор устидан апелляция берди. Англия футбол ассоциацияси (ФА) мурожаатни қаноатлантириб, ҳимоячининг четлатилишини бекор қилди.
Шунга қарамай, АПЛ ва лига ҳакамлари дастлабки қарорни тўғри деб ҳисобламоқда. Улар қизил карточканинг нима сабабдан бекор қилинганига изоҳ олишни истамоқда. Ҳакамлар мазкур қарордан «ҳайратда ва норози» экани таъкидланган.
Қайд этилишича, АПЛнинг муҳим ўйин вазиятларини баҳолаш комиссияси ҳакам Сем Барроттнинг Йорони майдондан четлатиш ҳақидаги қарорини бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Комиссия VAR тизимининг вазиятга аралашмаслик қарорини ҳам маъқуллаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади