Live
3
Ўзбек

Ираола: «Исак ва Вирц «Ливерпул»га натижа қайд этишда ёрдам бермоқда»

Футбол
26 ноябр, 07:30
«Қизиллар» бош мураббийи икки футболчининг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди.
Ираола: «Исак ва Вирц «Ливерпул»га натижа қайд этишда ёрдам бермоқда»
Foto: Getty Images
29.11.2026, 07:00 Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон - : - Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола яримҳимоячи Флориан Вирц ва ҳужумчи Александр Исакнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозирда Алекс ва Фло яхши формада. Улар жамоага яхши ўйин намойиш этиш ва натижага эришишда ёрдам бермоқда. Жамоа умуман олганда яхши футбол намойиш этаётганида, вазият бироз яхшироқ кўринади», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради Liverpool News.

Ушбу мавсумда Флориан Вирц барча мусобақалар доирасида 17 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилган ва олтита голли узатмани амалга оширган. Александр Исак ҳисобида эса 16 та ўйин, 10 та гол ва битта голли узатма мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» АПЛнинг 11-туридан сўнг 21 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар