Live
11
Ўзбек

АПЛнинг 3 та топ клуби Густога қизиқиш билдирмоқда

Футбол
25 ноябр, 14:52
Transfermarkt портали Малонинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
АПЛнинг 3 та топ клуби Густога қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Мало Густо АПЛнинг бошқа грандлари қизиқишини жалб этишда давом этмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, франциялик 23 ёшли футболчининг ҳолатини «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клублари кузатиб бормоқда.

Мало бу мавсумда «кўклар»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шунга қарамай, «Челси» уни сотиш ниятида эмас. Лондонликлар футболчининг трансфер қийматини қарийб 90 миллион евро этиб белгилаган.

Густонинг трансферини амалга оширишда асосий даъвогар сифатида «Манчестер Сити» кўрилмоқда. Манчестерликлар бош мураббийи Энцо Мареска футболчи билан «Челси»да биргаликда ишлаган ва уни яхши танийди.

Transfermarkt портали Малонинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар