Live
2
Ўзбек

«Челси» Скоттнинг трансфери бўйича фаол ҳаракатланмоқда

Футбол
25 ноябр, 12:40
Алонсо яримҳимоячини ўз жамоасида кўрмоқчи.
«Челси» Скоттнинг трансфери бўйича фаол ҳаракатланмоқда
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скоттни сотиб олиш учун бор кучини ишга солмоқчи. Бу ҳақда журналист Жон Кросс хабар бермоқда.

Манбага кўра, январ ойида «кўклар» Скотт трансфери бўйича қатъий ҳаракат олиб боради. Қолаверса, айни пайтда яримҳимоячининг фаолиятини давом эттириши учун энг эҳтимолий манзил айнан «Стэмфорд Бриж» ҳисобланмоқда.

Шунингдек, Скоттнинг трансфери орқали «Челси» бош мураббий Хаби Алонсога юқори даражада ишонч билдираётганини намойиш этмоқчи.

Бу мавсумда Алекс барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Каррагер «Челси»га марказий ҳимоячи олишни тавсия берганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар