«Лацио» яримҳимоячиси Кеннет Тэйлор фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «Нюкасл» ва «Ювентус» жамоалари нидерландиялик 24 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда. Футболчи келажаги борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
«Бу гаплар рост, агентларим менга бошқа клублардан қизиқиш борлигини айтишди. Аммо аввал ҳам таъкидлаганимдек, январ ойида жамоани тарк этиш ҳақида умуман ўйламаяпман. Мен бу ерда қолиб, «Лацио»нинг Чемпионлар лигасига қайтишига ёрдам беришни истайман», — дея Тэйлорнинг сўзларини келтирмоқда CaughtOffside.
Қайд этилишича, «қарғалар» Кеннет билан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.