Live
2
Ўзбек

Ямал «Барселона»да «Манчестер Сити» футболчисини кўришни истамоқда

Футбол
25 ноябр, 11:26
Бу ҳақда El Nasional нашри хабар берди.
Ямал «Барселона»да «Манчестер Сити» футболчисини кўришни истамоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» вингери Ламин Ямал жамоада янги шерииги сифатида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Нико О’Райлини кўришни истамоқда. Бу ҳақда El Nasional нашри хабар берди.

Қайд этилишича, «Барселона» жадал тараққиётга эришган ушбу футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.

21 ёшли О’Райли чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади ва Ҳанси Фликнинг ўйин тизимига жуда мос келиши мумкин. Шу билан бирга, Нико яримҳимояда, ҳатто ҳужумга яқинроқ позицияда ҳам ҳаракат қила олади.

Бироқ трансферга «Манчестер Сити»нинг позицияси тўсқинлик қилиши мумкин. Манчестерликлар О’Райлини клубнинг келгуси йилларга мўлжалланган лойиҳасидаги муҳим футболчилардан бири сифатида кўришмоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар