«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Челси» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи харид қилиши керак, деб ҳисобламоқда. Мутахассис Леви Колвилл ва Уэсли Фофанадан иборат ҳимоя чизиғини танқид қилди.
«Челси»нинг марказий ҳимоясида жиддий муаммо бор. Агар клуб январ ойида бу вазиятни тўғриламаса, мавсум олдига қўйилган мақсадларга эришиши, хусусан, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши қийин бўлади», — деди Каррагер Sky Sports эфирида.
Маълумот учун, «кўклар» Англия Премер-лигасида 16 очко билан 8-ўринда бормоқда. Лондон клуби 11 та турда ўз дарвозасидан 20 та гол ўтказиб юборган.