Live
11
Ўзбек

«Челси» раҳбарияти Алонсо борасида бир қарорга келди (Романо)

Футбол
23 ноябр, 23:20
    10
Клубда бош мураббийни алмаштириш масаласи муҳокама қилинмаяпти.
«Челси» раҳбарияти Алонсо борасида бир қарорга келди (Романо)
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби сўнгги учрашувлардаги қониқарсиз натижаларга қарамай, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога ишонч билдиришда давом этади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб раҳбарияти 44 ёшли испаниялик мутахассисга тўлиқ ишонмоқда. Айни вақтда клубда бош мураббийни алмаштириш масаласи муҳокама қилинмаяпти ва Алонсоннинг истеъфога чиқарилиш хавфи йўқ.

Лондон клуби раҳбарияти Хабини жамоани бошқариш учун энг муносиб мутахассис деб ҳисобламоқда. «Челси»да юзага келган мураккаб вазиятни мураббийлар штаби ва клубнинг бошқа аъзолари билан биргаликда ўнглаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, «кўклар» АПЛнинг 11-турида «Лидс»га йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Лондонликлар айни пайтда 16 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги 5 та учрашувининг 4 тасида мағлубиятга учради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар