«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Эйден Ҳевеннинг номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи изламоқда. «Манчестер Юнайтед»нинг 20 ёшли футболчиси ҳам каталонияликлар қизиқиш доирасидаги номзодлардан бири ҳисобланади.
Айни вақтда Ҳевен «қизил иблислар»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Шу боис у қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ижара асосида ўтишга тайёр.
Эйден бу мавсумда манкунанлиаклар сафида барча турнирлар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушди. Transfermarkt портали истиқболли ҳимоячининг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда. Манкунианликлар 2025 йил бошида уни «Арсенал»дан қарийб 2 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.