Live
11
Ўзбек

Россия кубоги. «Рубин» пеналтилар сериясида «Родина»ни мағлуб этди

Футбол
25 ноябр, 15:08
    5
Бу баҳсда қозонликлар сафида Жаҳонгир Ўрозов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Россия кубоги. «Рубин» пеналтилар сериясида «Родина»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images

Россия Кубогининг гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган «Рубин» ва «Родина» жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида эса мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида «Родина» ҳужумчиси Артём Максименко ҳисобни очди. 69-дақиқада эса «Рубин» форварди Эдди Салседо мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, «Рубин» олти турдан сўнг олти очко жамғарган ҳолда А гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Қозонликлар мусобақада иштирокини Россия Кубогининг Регионлар йўлида давом эттиради.

Тўрт очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган «Родина» эса Россия Кубогидаги иштирокини якунлади.

Бу баҳсда қозонликлар сафида Жаҳонгир Ўрозов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Россия кубоги. 6-тур
Рубин
– Родина 1:1 (пеналтилар серияси: 3:0)
Голлар: Салседо 69 – Максименко 38.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рубин Рубин
  • Rodina Rodina
  • Россия кубоги Россия кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар