Live
11
Ўзбек

Флик Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Футбол
25 ноябр, 15:25
Аввалги рекорд Пеп Гвардиолага тегишли эди.
Флик Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди
Фото: Getty Images
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Сабах Сабах 1 : 4 Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Чемпионлар лигаси тарихида янги рекорд соҳиби бўлди.

Каталония клуби турнирнинг 5-тур доирасида Озарбойжоннинг «Сабаҳ» клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Флик бошқарувидаги жамоаларнинг Чемпионлар лигасида урган голлари сони 150 тага етди.

Opta маълумотларига кўра, германиялик мутахассис ушбу натижага мусобақа тарихидаги барча мураббийлар орасида энг тез эришди. Бунинг учун унга атиги 49 та учрашув кифоя қилди.

Аввалги рекорд Пеп Гвардиолага тегишли эди. Унинг жамоалари 150 та гол уриши учун 65 та ўйин ўтказишига тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2024 йилнинг ёзида «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланган. Унга қадар мутахассис «Бавария»ни бошқарган ва 2020 йилда мюнхенликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сабах Сабах
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар