«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Штутгарт»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
«Бергамода содир бўлган воқеаларни таҳлил қилдик. Ҳаммасини хотиржамлик билан баҳолашимиз керак. Олдинда бизни нима кутаётганини барчамиз тушуниб турибмиз. «Штутгарт» жисмоний жиҳатдан жуда кучли, яккакурашларда ҳам рақибларига жиддий қаршилик кўрсатади. Зелински ўйнай олмайди. Маркус Тюрам ва Лаутаро Мартинеснинг ҳолатига келсак, улар ҳақидаги қарорни ўйин куни қабул қиламиз.
Чемпионлар лигасида ўзимизни яна бир бор кўрсатиш имконияти кутмоқда ва ҳозир энг муҳими ҳам шу. Турнирдаги ҳолатимизни тушуниб турибмиз. Аммо ўз олдимизга қўйган мақсадларимизни ҳам унутганимиз йўқ. «Штутгарт» қанчалик кучли эканини ҳам биламиз. Энг яхши футболимизни намойиш этиш учун пухта тайёргарлик кўришимиз керак», — дея Кивунинг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.