Live
3
Ўзбек

Тюрам ва «Интер» ўртасида янги шартнома бўйича келишмовчиликлар юзага келган

Футбол
24 ноябр, 04:15
Ҳозирда Маркусга «МЮ», «Челси» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда.
Тюрам ва «Интер» ўртасида янги шартнома бўйича келишмовчиликлар юзага келган
Фото: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам фаолиятини Европанинг бошқа етакчи жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 ёшли франциялик футболчи атрофидаги вазиятни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари, шунингдек, Франциянинг «ПСЖ» жамоаси диққат билан кузатиб бормоқда.

Айни пайтда Тюрам ва «Интер» ўртасида янги шартнома бўйича музокараларда маош масаласида келишмовчиликлар юзага келган. Агар томонлар янги келишув борасида бир тўхтамга кела олмаса, Италия клуби ҳужумчини 65–75 миллион евро эвазига сотишга тайёр бўлади.

Франциялик футболчининг Милан гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Маркус ушбу мавсумда Италия А Серияси доирасида 11 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар