Live
11
Ўзбек

«ПСЖ» ва «Арсенал» Форбш учун курашиши мумкин

Футбол
25 ноябр, 15:31
Карлуш фаолиятини топ жамоалардан бирида давом эттиришни истамоқда.
«ПСЖ» ва «Арсенал» Форбш учун курашиши мумкин
Фото: Getty Images

«Брюгге» вингери Карлуш Форбш «ПСЖ» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Франция гранди Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуэнинг узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Ҳар икки футболчи ҳам тиззадаги хочсимон бойламлар узилиши сабабли бир муддат майдонга туша олмайди.

Шунингдек, португалиялик 22 ёшли футболчига «Арсенал» клуби ҳам қизиқмоқда. Transfermarkt портали «Брюгге» юлдузининг трансфер қийматини 23 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ўз навбатида Карлуш фаолиятини топ жамоалардан бирида давом эттиришни истамоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар