«Насаф» клуби ОЧЛ 2 мусобақасининг навбатдаги турида Қаршида Баҳрайннинг «Ал Халдия» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
- Оғир ўйин ўтказдик. Кеча таъкидлаганимдек, ҳақиқатан тажрибали, яхши жамоа. Буни амалда кўрсатишди. Биз уч очкога эга бўлдик, бундан хурсандмиз. Барчани табриклаймиз. Қийналган жойимиз, кўпроқ иккинчи бўлимнинг ярим қисмида, гол урганимиздан кейин ҳам қарши ҳужумларда айрим вазиятларимиз бўлди. Бир-иккита вазиятларда эса қарши ҳужумлардан фойдалана олмадик. Умуман олганда, ёмон ўйин ўтказмадик. Асосийси, уч очкога эга бўлдик.
- Асосий кучни иккинчи таймга ташлаяпсиз. Биринчи таймда вазиятга қараяпсизми?
- Тўғри таъкидладингиз, бунга эътибор қаратибсиз. Ҳар бир ўйинга чиққанда ғалабани кўзлайсиз. Биринчи бўлимда рақиб жамоалар тетиклик пайтда яхши ҳимояланишади. Ёриб ўтиш жуда қийин бўлади. Буни атайлаб, стратегик тактика қилганимиз йўқ, лекин йигитларга ҳар доим асосий кучни ғалаба учун бериш керак. Шу сабабли 90 дақиқа ичида ғалаба қозонишимиз муҳимлигини доим йигитларга таъкидлаб келамиз. Охиригача курашиш керак. Менимча, сўнгги 4 та ўйинимизни оладиган бўлсак, шунақа бўлди. Чиндан сўнгги 4 та учрашувда иккинчи бўлимдаги яхши ҳаракатларимиз билан ғалабага эришдик. Бугун баъзи бир сабаблар билан иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Бу рақиб жамоани анча тетиклиги билан боғлиқ. Улар 10 кунча умуман ўйин ўтказишмади. Бу ўйингача яхши дам олиб, яхши ҳолатда келишди. Захирадан майдонга тушган футболчилари ўйинни анча кучайтиришди. Тезлик қўшишди. Бизнинг ўйинчиларимиз ҳисобни, ғалабани ушлаб қолишга кўпроқ эътибор қаратишди. Менимча, шу сабабли иккинчи бўлим охирларида ташаббусни рақибга бериб қўйдик.
- Охирги дақиқада рақиб тўпни оёғи билан дарвозабонга ташлаб берди. Бу вазиятга муносабатингиз қандай?
- Менга ҳам шунақа ўхшади. Афсуски, турнирда ВАР ишламаяпти. ВАРни муҳимлиги бугунги ўйинда яна бир бор исботини топди. Бу нафақат мени, балки стадиондаги барчани фикри шундай бўлдики, орқага дарвозабонга атайин пас берганди. Нимагадир ҳакам бунга эътиборсиз қаради. Балки уларни қарашлари бордир. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини биз ўзимизча тушунамиз.
- Мана шундай мусобақада ВАРни йўқлигига мураббий сифатида қандай қарайсиз?
- Билганимиз фақат ВАР йўқлиги. Балки буни ОФК вакилларидан сўраш керакдир.
- Ижтимоий тармоқларда Абдувоҳид Неъматов хорижга кетиши ҳақида маълумотлар чиқди. Бунга муносабатингизни билмоқчи эдим.
- Агар юқори мақсадни кўзлаган кучли чемпионатдан таклиф бўладиган бўлса, энди қаршилик кўрсатмайман. Легионер бўлиши керак, у бунга муносиб. Биз учун жуда катта хизмат қилди. «Насаф»нинг ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшди. Агар қарор қиладиган бўлса, биз фақат омад ва оқ йўл тилаймиз. Лекин қайси жамоага кетаётгани ҳақида мен ҳеч қаерда ўқимадим. Қаерга кетяпти экан? Ёзилганини ҳаммаси ҳам тўғри бўлиб чиқавермайди. Аниқ бўлсагина бу ҳақида гапирсак бўлади», - дея Рўзиқул Саъдуллаевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Рўзиқул Бердиев: «Неъматовни четга кетишига энди қаршилик кўрсатмайман, аммо қаерга кетяпти экан?»
Эксклюзив
25 ноябр, 14:46
Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Фото: Насаф ПФК
25.11.2026
FT
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Насаф
1
:
0
Al Khalidiyah