Live
4
Ўзбек

Беллингҳэм, Ямал, Алварес яна 2 футболчи — Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчи бўлишга даъвогар

Футбол
25 ноябр, 13:27
Ноябрнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга 5 даъвогар бор.
Беллингҳэм, Ямал, Алварес яна 2 футболчи — Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчи бўлишга даъвогар
Фото: Getty Images

Ла Лига ўзининг Х ижтимоий тармоғида Испания чемпионатининг ноябр ойидаги энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу мукофот учун беш нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда.

Номзодлар рўйхати қуйидагича:

1. Жуд Беллингҳэм («Реал»).
2. Ламин Ямал («Барселона»).
3. Хулиан Алварес («Атлетико»).
4. Анхел Фортуно («Эспанёл»).
5. Яссир Забири («Расинг»).

Ғолиб Ла Лига платформасида мухлислар ўртасида ўтказиладиган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.

Маълумот учун, октябр ойида «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе энг яхши футболчи деб топилганди.

Бугунги янгиликлар