«Тихуана» клубига тегишли мексикалик вингер Гилберто Мора фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конур хабарига кўра, 18 ёшли футболчига «Арсенал» ва «Ливерпул» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Моранинг трансфери қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши эҳтимоли бор.
Яримҳимоячи 2024 йил ёзидан буён «Тихуана» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали мексикалик футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.