Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, «Рома» марказий ҳимоячиси Марио Эрмосо яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолайди. 31 ёшли испаниялик футболчи билан тузиладиган битим 2029 йилгача амал қилиши кутилмоқда.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охирида якунланади. Тransfermarkt портали Эрмосонинг бозор қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Ҳимоячи ушбу мавсум Италия чемпионатида 11 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.