Live
4
Ўзбек

«Бавария» «Арсенал» ҳужумчиси учун 85 миллион евро тўлаши мумкин

Футбол
26 ноябр, 03:45
Мюнхен клуби жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиққан Ҳарри Кейнга ўринбосар изламоқда.
«Бавария» «Арсенал» ҳужумчиси учун 85 миллион евро тўлаши мумкин
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Ҳаверц фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, 27 ёшли футболчи «Бавария»нинг трансфер мақсадлари рўйхатига киритилган.

Германия чемпиони жароҳати туфайли бир неча ойга сафдан чиққан Ҳарри Кейннинг ўрнини тўлдириш учун ҳужумчи қидирмоқда.

Лондон клуби Ҳаверцнинг трансфери учун 75–85 миллион евро талаб қилмоқда.

Германиялик ҳужумчи ушбу мавсум Англия Премер-лигасида 11 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар