Мюнхеннинг «Бавария» клуби ушбу мавсумдаги мағлубиятсиз сериясига якун ясади.
Венсан Компани шогирдлари Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида Франциянинг «Лилл» жамоасига қарши кечган учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу мағлубият мюнхенликлар учун ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида ўтказилган 18 та учрашувдаги биринчиси бўлди. Бунга қадар Мюнхен гранди кетма-кет 17 та баҳсда мағлубият нималигини билмай келаётганди.
Ушбу мағлубиятсиз серия давомида Венсан Компани бошқарувидаги жамоа 11 учрашувда ғалаба қозонган бўлса, яна 6 та баҳсда рақиблари билан дуранг қайд этганди.
Маълумот ўрнида, «Бавария» навбатдаги учрашувини 28 ноябр куни Германия чемпионатининг 11-тури доирасида ўтказади. Мюнхенликлар сафарда «Ҳамбург» жамоаси меҳмони бўлади.
Айни вақтда мюнхенликлар 8 очко билан Чемпионлар Лигаси умумий босқич турнир жадвалида 15-ўриндан жой олган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади