«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган. Каталония клуби 2026/2027 йилги мавсумда барча совринлар учун курашиш мақсадида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Бироқ Тhe Touchlinе нашри инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига таяниб хабар беришича, «Барселона»нинг 27 ёшли италиялик футболчини январ ойидаги трансфер ойнасида харид қилиши жуда қийин.
Маълумот учун, Бастонининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали марказий ҳимоячининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италиялик футболчи ушбу мавсум А Серияда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.