«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Озарбайжоннинг «Сабаҳ» жамоасига қарши кечган ва 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Германиялик мутахассис йирик ҳисобдаги ғалабага қарамай, шогирдларининг айрим вазиятларда йўл қўйган хатоларига эътибор қаратди.
«Натижадан мамнунман. Бундай учрашувлар осон кечмайди. «Сабаҳ»нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.
Адашмасам, биринчи бўлимда 70 фоиз тўпни назорат қилдик, аммо рақиб босимисиз ҳам хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса рақибга гол совға қилдик.
Шунга қарамай, 3 очкони қўлга киритганимиздан ва иккинчи бўлим бошида намойиш этган юқори ўйин темпимиздан мамнунман», — деди Флик учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, бу натижадан сўнг Флик жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Сабаҳ» эса 3 очко билан 33-поғонада.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади