Live
4
Ўзбек

Гвардиола: «Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман»

Футбол
26 ноябр, 03:05
Испаниялик мутахассис мураббийликка қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Гвардиола: «Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман»
Фото: FOX Sports

«Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини қайта тиклаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Танаффусим қанча вақт давом этишини билмайман, аммо ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ўйлашимча, агар қачондир мураббийликка қайтсам, бунинг вақти келганини ўзим ҳис қилганимдагина шундай йўл тутаман. Албатта, агар кимдир мени таклиф қилишни истаса.

Акс ҳолда, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Ахир ортда шунча йиллар ва учрашувлар қолди», — деди Гвардиола Romario TV телеканалига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли испаниялик мутахассис ўтган мавсум якунланганидан сўнг «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимини тарк этганди. У манчестерликларни 10 йил давомида бошқарди.

Аввалроқ Гвардиола Италия миллий жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифини рад этганини маълум қилганди.

Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар