Live
4
Ўзбек

Саудия Арабистони компанияси «МЮ»ни тўлиқ сотиб олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда

Футбол
26 ноябр, 03:30
Ҳозирча музокараларнинг натижаси ва эҳтимолий битим қиймати ҳақида маълумот берилмаган.
Саудия Арабистони компанияси «МЮ»ни тўлиқ сотиб олиш масаласида музокаралар олиб бормоқда
Фото: Reuters

«Манчестер Юнайтед» яқин келажакда ўз раҳбарини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланаётган мустақил компания «Манчестер Юнайтед»ни тўлиқ сотиб олиш масаласида юқори мартабали амалдорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидланишича, ушбу компания АПЛнинг бошқа бир вакили «Нюкасл»га эгалик қилувчи Саудия Арабистонининг Суверен жамғармаси билан ҳеч қандай алоқага эга эмас. Ҳозирча музокараларнинг натижаси ва эҳтимолий битим қиймати ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг ушбу мавсумида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Манчестерликлар ортда қолган 11 учрашувда атиги 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Аввалроқ Глейзерлар оиласи «қизил иблислар»ни сотишга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар