Live
4
Ўзбек

Почеттино: «Бугун қандай футбол ўйнашни исташимизни кўрсатдик»

Футбол
25 ноябр, 22:00
    16
«МЮ» бош мураббийи «Спортинг»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Почеттино: «Бугун қандай футбол ўйнашни исташимизни кўрсатдик»
Фото: Manchester United
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Sporting CP Sporting CP 2 : 2 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида «Спортинг»га қарши кечган учрашув (2:2)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Португалияликлар биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилди. Иккинчи бўлим бошида Бруну Фернандеш дубл қайд этиб, манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 80-дақиқада англияликлар яна гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

«Футболчиларим билан жуда фахрланаман. Бу оғир учрашув бўлди. Жамоанинг 90 дақиқа давомидаги ўйини менга ёқди. Футболчилар ўз характерини намойиш этди.

Муҳим вазиятларда хатоларимиз учун бир неча бор жазоландик. Бугун қандай футбол ўйнашни исташимизни кўрсатдик. Биргаликда иш бошлаганимизга эса атиги бир ҳафта бўлди.

Диққатимизни яхшироқ жамлашимиз ва тикланишга эътибор қаратишимиз керак. Бугунгидек ўйин навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўриш учун энг яхши даводир», — деди Почеттино.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sporting CP Sporting CP
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар