Live
4
Ўзбек

«ПСЖ» Нико Уилямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
26 ноябр, 02:40
    4
Парижликлар жароҳат олган Дуэ ва Кварацхелиянинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги футболчи изламоқда.
«ПСЖ» Нико Уилямсни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«ПСЖ» Билбаонинг «Атлетик» жамоаси вингери Нико Уилямсни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Пабло Оливейра хабар берди.

Маълум қилинишича, парижликлар жароҳат олган Дезире Дуэ ва Хвича Кварацхелиянинг ўрнини тўлдириш мақсадида янги футболчи изламоқда. Испаниялик футболчи эса жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун кўриб чиқилаётган номзодлардан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, 24 ёшли футболчининг «Атлетик» билан амалдаги шартномасида товон пули 90 миллион евро этиб белгиланган. Уилямснинг Билбао клуби билан меҳнат шартномаси эса 2035 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, испаниялик футболчи ушбу мавсум Ла Лига доирасида 11 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Аввалроқ «ПСЖ» Винисиус трансферини амалга оширишни режалаштирмаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар