Live
4
Ўзбек

Энрике: «Рома» — бу мавсумдаги энг кучли рақибимиз»

Футбол
25 ноябр, 23:15
    36
«ПСЖ» бош мураббийи «Рома»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энрике: «Рома» — бу мавсумдаги энг кучли рақибимиз»
Фото: Paris Saint-Germain
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 2 : 2 Рома Рома

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-тур доирасида Италиянинг «Рома» жамоасига қарши кечган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Испаниялик мутахассис римликларнинг ўйинига юқори баҳо бериб, рақиб бутун учрашув давомида парижликларга жиддий қийинчиликлар туғдирганини таъкидлади.

«Учрашув жуда оғир кечди. Дастлабки дақиқаларданоқ шундай бўлишини кутгандик. Рақиб эса 90 дақиқа давомида шундай футбол намойиш эта олди. Улар мунтазам равишда прессинг уюштиришди ва ҳатто бир очкодан кўпроғига муносиб эдилар.

Ўз жамоамнинг ўйинидан ҳам жуда мамнунман. Бироқ тан олишим керакки, «Рома» бу мавсумда биз тўқнаш келган жамоалар орасида энг кучлиси эди», — деди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, ушбу натижадан сўнг парижликлар 13 очко тўплаган ҳолда мусобақа турнир жадвалида 2-ўринга тушди. Рим клуби эса 5 очко билан 25-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

36 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар