Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги «Saber Tashkent Grand Prix» халқаро турнири ўз якунига етди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси аъзолари 2 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди.
Олтин медал:
+90 кг: Алибек Дурдиев;
-63 кг: Паризода Йўлдошева.
Кумуш медал:
-73 кг: Чингиз Салимов;
-81 кг: Самандар Суннатов;
-90 кг: Элнур Холмуродов;
-57 кг: Зуҳра Алимова;
-70 кг: Шоҳиста Тўраева;
+70 кг: Ҳулкар Бахтиёрова.
Бронза медал:
-81 кг: Жасурбек Туркманов;
-81 кг: Шоҳмурод Шомуродов;
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов;
-63 кг: Хосият Собирова;
-70 кг: Пошшажон Жумабоева;
-70 кг: Зиёда Шомуродова.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақа давомида жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 14 та бронза, умумий ҳисобда 26 та медални қўлга киритди. Ушбу натижа билан Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоаси умумжамоа ҳисобида Россиядан кейин 2-ўринни эгаллади.