Live
4
Ўзбек

«Ман Сити»да ички келишмовчиликлар юзага келгани айтилмоқда

Футбол
26 ноябр, 05:20
Молиявий можаро ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоада аввалгидек бирдамлик қолмагани билдирилмоқда.
«Ман Сити»да ички келишмовчиликлар юзага келгани айтилмоқда
Foto: Getty Images
02.12.2026, 14:30 Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Лидс Лидс

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида Италиянинг «Наполи» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шунингдек, манбага кўра, «Манчестер Сити» сўнгги бешта баҳсда барча мусобақалар доирасида фақат бир марта ғалаба қозонган.

Тhe Touchlinе нашри хабарига кўра, клубдаги молиявий қонунбузарликлар ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоа кийиниш хонасида келишмовчиликлар юзага келган. Манба маълумотларига кўра, футболчилар ўртасида Хосеп Гвардиола бошқаруви давридагидек бирдамлик йўқ. Айрим футболчилар клуб жиддий муаммоларга дуч келиши мумкинлигини англаб, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

Маълумот учун, Англия Премер-лигасининг 11-туридан кейин «Манчестер Сити» 22 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Арсенал»дан 6 очко ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Лидс Лидс
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар