Live
4
Ўзбек

«МЮ» сўнгги 9 та баҳсда 5 та қизил карточка олди

Футбол
26 ноябр, 05:30
«Қизил иблислар»нинг навбатдаги футболчиси «Спортинг»га қарши баҳсда майдондан четлатилди.
«МЮ» сўнгги 9 та баҳсда 5 та қизил карточка олди
Foto: Getty Images
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Sporting CP Sporting CP 2 : 2 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Юри Тилеманснинг Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Спортинг»га қарши баҳсда (2:2) майдондан четлатилиши жамоа учун сўнгги тўққизта ўйиндаги бешинчи қизил карточка бўлди.

Бунгача ҳимоячи Лени Йоро Англия чемпионатининг 11-турида «Ливерпул»га қарши (0:4), яримҳимоячи Матеус Куня Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Рома»га қарши (3:2), ҳимоячи Лисандро Мартинес Англия чемпионатининг 9-турида «Челси»га қарши (0:2) баҳсларда қизил карточка олганди. Йоро эса Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Атлетико»га қарши (0:2) баҳсда ҳам майдондан четлатилган.

Маълумот учун, ноябр ойида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига аргентиналик мутахассис Маурицио Почеттино тайинланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sporting CP Sporting CP
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар