Live
4
Ўзбек

«ПСЖ» «Рома» мухлисларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув бошлади

Футбол
26 ноябр, 05:00
Париж клуби италиялик мухлислар томонидан ирқчилик ҳақоратлари ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
«ПСЖ» «Рома» мухлисларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув бошлади
Foto: Getty Images
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 2 : 2 Рома Рома

RMC Sport хабарига кўра, «ПСЖ»нинг бир нечта мавсумий абонемент эгалари Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Рома»га қарши баҳсда (2:2) ирқчилик ҳақоратларига дуч келгани ва нацистча саломлашувларни кўрганини маълум қилган.

«Парк де Пренс» стадионидаги трибунада ўтирган айрим мухлислар меҳмонлар сектори томонидан ирқчилик мазмунидаги ҳайқириқлар эшитилганини айтган. Уларнинг баъзилари италиялик мухлислар парижлик ишқибозларни ҳақорат қилганини таъкидлаган.

Бошқа гувоҳлар эса «Рома» мухлисларининг нацистча саломлашувларни намойиш этганини кўрганини билдирган.

«ПСЖ» клуби келиб тушган хабарларга жиддий муносабатда эканини маълум қилди. Айни пайтда воқеа тафсилотларини аниқлаш мақсадида текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, парижликлар вакиллари бу ҳақда баҳс делегатларига ҳам маълумот тақдим этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар