«Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттино қўл остида кетма-кет иккинчи учрашувда очко йўқотди.
Манчестерликлар Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган «Спортинг»га қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўтган дам олиш кунлари эса жамоа АПЛ доирасида «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Қайд этиш лозим, «қизил иблислар» барча мусобақалар доирасида ўтказган сўнгги 13 та учрашувида атиги бир марта ғалаба қозонган. Клуб ноябр ойи бошида Римнинг «Рома» клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Шунингдек, манчестерликлар 13 сентябрдан буён ўтказган учрашувларининг 7 тасида мағлубиятга учраган бўлса, яна 5 тасида дуранг натижа қайд этган.
Маълумот ўрнида, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувини 28 ноябр куни АПЛ доирасида «Брентфорд»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади