«Реал» 2026/2027 йилги мавсум Чемпионлар лигаси умумий босқичида якка пешқадамга айланди. Мадридликлар мусобақада ҳозиргача ўтказилган бешта баҳснинг барчасида ғалаба қозониб, бирорта ҳам очко йўқотмади.
Бунга «ПСЖ»нинг 5-тур доирасида «Рома» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани сабаб бўлди. Ушбу натижадан кейин Жозе Моуринио бошчилигидаги «Реал» ҳисобида 15 очко мавжуд. Луис Энрике жамоаси эса 13 очко билан иккинчи ўринга тушиб қолди.
Кейинги турда «Реал» сафарда «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Баҳс 9 декабр куни бўлиб ўтади. «ПСЖ» эса меҳмонда «Астон Вилла» билан беллашади. Париж клуби ушбу баҳсда ғалаба қозонса, яна пешқадамликка қайтиши мумкин.