Live
4
Ўзбек

Вирц «Ливерпул» ва Германия миллий жамоаси сафида кетма-кет 5 та ўйинда гол урди

Футбол
26 ноябр, 01:25
    4
Футболчи клуб ва миллий жамоа миқёсида ўтказган сўнгги 5 баҳсда жами 8 та голда иштирок этган.
Вирц «Ливерпул» ва Германия миллий жамоаси сафида кетма-кет 5 та ўйинда гол урди
Фото: Liverpool FC
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Club Brugge Club Brugge 0 : 3 Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» яримҳимоячиси Флориан Вирц ўзининг сермаҳсул ўйинлар сериясини давом эттирмоқда.

23 ёшли германиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган Белгиянинг «Брюгге» жамоасига қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу баҳсда мерсисайдликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Вирц «Ливерпул» ва Германия миллий жамоаси сафида кетма-кет 5 та учрашувда гол уришга муваффақ бўлди. Яримҳимоячи ушбу давр мобайнида жами 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Германиялик футболчи клуб ва миллий жамоа миқёсида ўтказган сўнгги 5 та учрашувида жами 8 та голда бевосита иштирок этган.

Ушбу кўрсаткич Вирцнинг сўнгги ўйинларда нафақат гол уриш, балки жамоадошларини қулай вазиятга олиб чиқиш борасида ҳам самарали ҳаракат қилаётганини кўрсатмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Club Brugge Club Brugge
  • Ливерпул Ливерпул
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар