Live
4
Ўзбек

Алиссон «Ливерпул» тарихида ЕЧЛда ассист қайд этган илк дарвозабонга айланди

Футбол
26 ноябр, 00:35
    4
Бразилиялик посбон «Брюгге»га қарши баҳсда Исакнинг голига ассистентлик қилди.
Алиссон «Ливерпул» тарихида ЕЧЛда ассист қайд этган илк дарвозабонга айланди
Фото: Liverpool FC
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Club Brugge Club Brugge 0 : 3 Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» дарвозабони Алиссон Бекер Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган Белгиянинг «Брюгге» клубига қарши учрашув (3:0)да голли узатма амалга оширди.

Баҳснинг 82-дақиқасида бразилиялик посбон тўпни рақиб майдони томон тепди. Мерсисайдликлар ҳужумчиси Александер Исак тўпни қабул қилиб, жарима майдонига кириб борди ва тўпни рақиб дарвозабони Ян Зоммер устидан ошириб, дарвозага жойлади. Ушбу голдан сўнг ҳисоб 3:0 кўринишига келди.

Ушбу голли узатма Алиссон учун тарихий аҳамият касб этди. Бразилиялик футболчи «Ливерпул» тарихида Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувда ассист амалга оширган биринчи дарвозабонга айланди.

Шу тариқа, Алиссон Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасида мерсисайдликлар тарихига ўз номини ёздириб қўйди.

Маълумот ўрнида, «Ливерпул» айни вақтда мусобақа турнир жадвалида 12 очко билан 5-ўринда кетмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Club Brugge Club Brugge
  • Ливерпул Ливерпул
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар