Live
4
Ўзбек

Элдор Шомуродовнинг голи Туркия чемпионатининг 12-туридаги энг чиройлиси деб топилди

Футбол
26 ноябр, 03:30
    10
Ўзбекистонлик ҳужумчининг «Чорум Б»га урган голи мухлислар сўровномасида энг кўп овоз тўплади.
Элдор Шомуродовнинг голи Туркия чемпионатининг 12-туридаги энг чиройлиси деб топилди
Foto: Getty Images
29.11.2026, 08:00 Туркия Суперлигаси Эюпспор Эюпспор - : - Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар

Элдор Шомуродовнинг «Истанбул Башакшеҳир» сафида «Чорум Беледиеспор» дарвозасига киритган голи Туркия чемпионати 12-турининг энг чиройли голи деб топилди. Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада ўзбекистонлик футболчининг голи энг кўп овоз тўплаган.

Маълумот учун, Туркия чемпионатининг 12-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Чорум» билан тўқнаш келди. Меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда истанбулликлар ғалабани илиб кетди.

Элдор Шомуродов ушбу баҳсда Суперлигадаги 9-голини уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Башакшеҳир» турнир жадвалида 20 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эюпспор Эюпспор
  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар