«Манчестер Сити» барча мусобақаларда кетма-кет 10 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Наполи» билан 2:2 ҳисобидаги дуранг ҳам ушбу сериянинг давом этишига сабаб бўлди.
ОptaJoe маълумотига кўра, «Манчестер Сити»да бундай ҳолат охирги марта 2019 йил декабрида кузатилган.
Ушбу серия 14 октябр куни Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши баҳсдан (2:4) бошланган. «Шаҳарликлар» сўнгги бор 11 октябр куни Англия Премер-лигасининг 6-турида «Ливерпул»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» Англия чемпионати турнир жадвалида 11 та баҳсдан сўнг 22 очко билан учинчи ўринда бормоқда.