«Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Люин жамоа билан янги шартнома имзолайди.
The Athletic нашри хабар беришича, англиялик 29 ёшли футболчи «товуслар» билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.
Қайд этилишича, «Лидс» клуб тарихидаги энг юқори маош белгиланган шартномани таклиф қилди. Калверт-Люин ўтган йили жамоага келганидан буён АПЛда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол муаллифи бўлди.
Ўз навбатида «Манчестер Юнайтед» форвард атрофидаги вазиятни кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Янги шартнома футболчининг келажаги борасидаги саволларга барҳам бериб, «Лидс» мухлисларини бошқа клублар томонидан бўлаётган қизиқишдан хавотир олмасликка ундаши кутилмоқда.