Live
3
Ўзбек

«Барселона» «Арсенал» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
26 ноябр, 07:00
Испаниялик футболчи учун «Интер» ва «Фенербаҳче» ҳам курашга қўшилган.
«Барселона» «Арсенал» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Арсенал» марказий ҳимоячиси Кристиан Москера Испания чемпионатининг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «Барселона» 22 ёшли испаниялик футболчининг трансфери бўйича ҳаракатларни бошлаган. Каталонияликларга Москера учун курашда Италиянинг «Интер» ҳамда Туркиянинг «Фенербаҳче» клублари рақобат қилмоқда.

Қайд этилишича, туркияликлар Кристиан Москерани ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Арсенал» ҳам бундай вариантга қарши эмас.

Маълумот учун, ҳимоячи ўтган йилнинг ёзидан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар