Live
3
Ўзбек

«Ман Сити» Ковачич бўйича қарор қабул қилди

Футбол
26 ноябр, 07:10
Хорватиялик яримҳимоячи қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
«Ман Сити» Ковачич бўйича қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячи Матео Ковачич билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, хорватиялик футболчига «Ювентус», «Милан» ва «Ан Наср» клублари қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистони клуби футболчи билан икки йиллик шартнома имзолашга тайёр. «Шаҳарликлар» эса январ ойида Ковачични сотишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли яримҳимоячи 2023 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган. Унинг Англия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.

Маълумот учун, Ковачичнинг трансфер қиймати 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар