«Арсенал» клуби ва Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Лондон клубига ўтиши фаолиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.
«Аввал қандай ўйнаганим ва ҳозирги ўйинимга қарасангиз, кўп нарса ўзгарганини кўришингиз мумкин. Энг аввало, бундай юқори савияда чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олишимни ўйламагандим. Премер-лига баҳсида асосий таркибда майдонга тушадиган ёки Чемпионлар лигаси финали қайдномасидан жой оладиган ҳимоячига айланишимни тасаввур ҳам қилмагандим. Ўзимни кўпроқ марказий ҳимоячи сифатида ҳис қилардим. Ламин Ямалга қарши қанот ҳимоячиси позициясида ўйнашни истардим. Ҳозирча унга қарши фақат марказий ҳимояда ҳаракат қилганман», — дея Калафиорининг сўзларини GQ Italia нашри келтирди.
Маълумот учун, Микел Артета жамоаси АПЛ турнир жадвалида 11-турдан сўнг очколарини 28 тага етказган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.