Live
4
Ўзбек

Фернандеш: «Мен «Спортинг»га қарши баҳсда ғалаба қозонишни истагандим»

Футбол
26 ноябр, 06:00
«МЮ» сардори Чемпионлар лигаси 5-туридаги дуранг ҳақида фикр билдирди.
Фернандеш: «Мен «Спортинг»га қарши баҳсда ғалаба қозонишни истагандим»
Foto: Getty Images
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Sporting CP Sporting CP 2 : 2 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«МЮ» сардори Чемпионлар лигаси 5-туридаги дуранг (2:2) ҳақида фикр билдирди.

«Мен ушбу баҳсда ғалаба қозонишни истагандим. Чемпионлар лигаси турнир жадвалидаги ҳолатимизни ҳисобга олсак, ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Шу билан бирга, мағлубиятга учрамаслик ҳам аҳамиятли эди. «Жозе Алваладе» стадионида ўйнаш жуда қийин. Мухлислар ажойиб муҳит яратади, жамоанинг ўзи ҳам жуда кучли.

Танаффусдан кейин юқори интенсивликдаги прессинг эвазига ўйинни кучайтирдик. Баъзан таваккал қилиш, рақиб футболчиларига яккама-якка қарши ўйнаш ва ҳужумга кўпроқ футболчини жалб этиш керак. «Спортинг» ҳужумларни ўз дарвозаси олдидан бошлашга ҳаракат қилади. Агар агрессив ўйнасангиз, тўпни олиб қўйиб, қулай вазиятларга эга бўлишингиз мумкин», — дея Фернандеш сўзларини УEФА расмий сайти келтирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sporting CP Sporting CP
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар