«Наполи» дарвозабони Алекс Мерет клубни тарк этиши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокаралар олиб борган, бироқ мулоқотда келишувга эришилмаган.
Бундан ташқари, 29 ёшли дарвозабоннинг жароҳати ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда. У машғулот вақтида шикастланиб, номаълум муддатга сафдан чиққан.
Маълумот учун, Меретнинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, италиялик дарвозабон ушбу мавсум А Серияда 7 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди. У икки ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.