Live
4
Ўзбек

«Борнмут» «Лацио» яримҳимоячисини трансфер қилмоқчи

Футбол
26 ноябр, 05:50
Англия клуби Кеннет Тейлорни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Борнмут» «Лацио» яримҳимоячисини трансфер қилмоқчи
Foto: Getty Images

«Лацио» сафида тўп тепаётган 24 ёшли яримҳимоячи Кеннет Тейлор Англия Премер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, футболчига «Борнмут» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, инглиз клуби нидерландиялик футболчининг трансферини ёзги трансфер ойнасида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Тейлор ушбу мавсум Рим клуби сафида 13 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Лацио» билан шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Тransfermarkt портали яримҳимоячининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Лацио Лацио
Бугунги янгиликлар